Ишчи гуруҳ: Гулистон тиббиёт кластери фаолияти таҳлил қилинди
02.12.2022, 17:29

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг янги модели – Гулистон тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини ўрганди.
Қонунчилик палатаси депутатлари, партия вакиллари ва тиббиёт ходимлари иштирокида Гулистон тиббиёт кластерида ташкил қилинган тадбирда мазкур ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Гулистон тиббиёт кластери директори Қ.Хотамов томонидан кластерни ташкил этиш жараёнлари, амалга оширилган фаолият, халқ саломатлигини сақлашдаги қулайликлари, кластерда амалга оширилган жарроҳлик амалиётлари ва уларнинг афзалликлари, сифат даражаси тўғрисида маълумотлар берилди.
“Олдинлари бир беморни комплекс текширувдан ўтказишимиз ва аниқ ташхис белгиланиши учун кўплаб тиббиёт соҳа вакилларидан ўтказишда ноқулайликларга дуч келардик ва бу беморларимизнинг сарсонгарчилигига ҳам сабаб бўларди. Ҳозирда кластерга келиб жойлашганимиздан сўнг бундай салбий ҳолатларнинг олди олинди ва тиббиёт вакилларининг ўзаро келишиб аниқ ташхис қўйилиш жараёни тезлашди, бунинг оқибатида беморлар ҳам шифокорлардан миннатдор бўлмоқда.”, - дейди сўзга чиққан эндокринолог Ж.Тожиева.
Тадбир сўнггида, иштирокчилар томонидан берилган саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил жавоблар берилди. Шунингдек, тиббиёт ходимлари томонидан билдирилган таклифлар депутатлар назоратига олинди.
Нилуфар Отаева,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
ишчи гуруҳ аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
-
Партиямизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди
07.03.2023, 14:06
Фикрингизни қолдиринг