Оилавий корхонада БПТ очилди
02.12.2022, 18:15

Касби туманидаги Қамаши қишлоғида фаолият олиб бораётган “Нигора Собирова” оилавий корхонаси қошидаги янги бошланғич партия ташкилоти очилди. Кўп йиллардан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган тадбиркор аёл 22 нафар хотин-қизларни иш билан таъминланган. У “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичида фаол иштирок этиб, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” номинацияси бўйича ғолибликни ҳам қўлга киритган.
Корхонада бўлиб ўтган йиғилишда O’zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Рустам Пошшоев, вилоят кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвар Бекмуродовлар сўзга чиқишиб, партия томонидан хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, ишбилармон аёллар тажрибасини оммалаштириш юзасидан амалий таклифларни билдирдилар. Ишловчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.
Бир гуруҳ хотин-қизларга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласи Бош қомусимизда белгиланмоқда
28.03.2023, 12:42
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
-
БПТ раҳбари қайси амалий иши учун юксак баҳоланди?
02.03.2023, 17:25
-
БПТ фаолиятидаги камчиликлар очиқланди
02.03.2023, 15:31
Фикрингизни қолдиринг