Конституциямиз – ёшлар ҳуқуқларини кафолатлаган қомус
06.12.2022, 11:07

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари томонидан Жиззах шаҳар Енгил саноат касб-ҳунар мактабида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – Ёшлар хуқуқларини кафолатлаган қомус” деб номланган тадбир ташкил этилди.
Партия фаоллари, депутатлар, ёшлар иштирок этган тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққанлар юртимиз тараққиётининг янги босқичида халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун ишончли кафолат бўлган Бош қомусимизни бугунги кун талабларига мос ҳолда, энг муҳими, фуқароларимиз хоҳиш-иродаси ва фикри ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади бўлган “Инсон-жамият-давлат” тамойили асосида ҳақиқий халқ Конституциясига айлантириш изчил давом эттирилаётганини алоҳида таъкидладилар.
Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга O’zLiDeP вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшлар парламентига истеъдодли ёшлар сараланмоқда
02.02.2023, 15:17
-
Ёшлар парламенти: бўлажак сайловларга энг муносиб номзодлар сараланмоқда
02.02.2023, 11:59
-
Ёшлар парламенти сайлови энг чекка ҳудуддаги ёшларни ҳам қамраб олмоқда
01.02.2023, 18:57
-
Ёш тадбиркорнинг мурожаати партия фаоли кўмагида ҳал этилди
01.02.2023, 18:52
-
“Ёшлар парламенти” фаол ёшларнинг ҳақиқий минбарига айланади
31.01.2023, 17:01
Фикрингизни қолдиринг