156 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
06.12.2022, 11:10

O’zLiDeP Косон туман кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан “Шербек” шифокорлик пунктида аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида “Аёллар ўртасида онкологик касалликларни олдини олишда тиббий кўрикларнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ва тиббий кўрик ташкил этилди.
Мудин МФЙ хотин-қизлари, 194 - мактаб юқори синф ўқувчилари иштирокидаги давра суҳбатида туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари аёллар ўртасида онкологик касалликлар турлари ва уларни олдини олишда тиббий кўрикларнинг аҳамияти тўғрисида маълумот беришди.
-Аёлларда учрайдиган онкологик касалликлар жуда жиддий муаммо бўлиб, бу касалликларнинг олдини олиш учун аёлларимизга бир йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтиш тавсия қилинади, - деди Косон тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Лобар Абилова. - Чунки онкологик касалликлар ҳеч қандай сипмтомпларсиз, бирорта белгиларсиз вужудга келади. Оқибатда уларни аниқлаш имкони жудаям қийинлашади. Касаллик қанча кеч аниқланса, даражаларига қараб уларни даволаш имконияти ҳам анча пасаяди. Бир йилда бир марта аёлларни гинеколог кўрикдан, тиббий кўрикдан ўтиши касалликни эрта аниқлашда ёрдам беради. Натижада ҳужайралардаги энг кичик ўзгаришларгача олдиндан аниқлаб, вақтлироқ муолажаларни олиб бориш орқали аёлларда ҳеч қандай асоратлар қолдирмасдан, бу касалликни қайталанишининг олдини олиш имконини беради.
Тадбир доирасида 156 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 21 нафарида турли хил касалликлар аниқланиб, шифохонада ва стационар шароитда даволаниш учун йўлланмалар берилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Тазйиқ ва зўравонликка қарши биргаликда курашамиз
05.12.2023, 12:10
-
Наманганлик ёш сиёсатчи қизлар ўзаро баҳслашдилар
05.12.2023, 11:58
-
Ишчи гуруҳ ўрганиши: Ҳазораспда 359 нафар хотин-қизлар имтиёзли кредитлар олиб, ўз бизнесини йўлга қўйган
01.12.2023, 15:19
-
Биз зўравонликка қаршимиз
01.12.2023, 15:14
-
Хотин-қизларимиз меҳнат қилиши учун муносиб шароитлар яратиб берилмоқда
28.11.2023, 15:45
Фикрингизни қолдиринг