Бош қомусимиз - ёшлар нигоҳида

07.12.2022, 15:08

Бош қомусимиз  - ёшлар нигоҳида

8 декабрь – ҳуқуқий маданиятнинг метиндек мустаҳкам пойдевори, ҳурриятнинг ҳақиқий ҳимоячиси, эрк ва ҳуқуқларимизнинг кафолати, миллий тараққиётимизнинг қудратли қаноти, сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурнинг ёрқин кўзгуси, эл-юртни аҳилликка чорлаш, бирлаштиришнинг муҳим ҳамда таъсирчан воситаларидан бири Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган қутлуғ кун ҳисобланади.

Ушбу қутлуғ сана умумхалқ байрамларимиз қаторидан муносиб ўрин эгаллаб, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, оила тақдирида, уларнинг бугунги ҳаёти, эртанги келажагини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Конституциямизнинг беқиёс ўрни, аҳамияти ва таъсирини яна бир бор эслаш ва тасаввур қилишга ундайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан Президент таълим мактабига қарашли Нукус шаҳри 1 сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида “Бош қомусимиз – ёшлар нигоҳида” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг барчаси “Инсон–жамият-давлат”  тамойили асосида  амалга оширилаётганлиги, инсон хуқуқ ва манфатлари, эркинликлари ёшларимизнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши барча-барчаси  бош қомусимиз билан узвий боғлиқ эканлигини қайд этишди.    

Конституция мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётимиз гарови, кучли фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий давлат қуриш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Учрашув  ёшларнинг фикр-таклифлари, савол-жавоблари билан давом этди.   

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+