Қорақалпоғистонда 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 293,7 млрд сўм маблағ ажратилган

07.12.2022, 15:10

Қорақалпоғистонда 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 293,7 млрд сўм маблағ ажратилган

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш биринчи йўналиш сифатида белгиланган.

Президентимизнинг Навоий вилояти фаоллари билан ўтказилган  учрашувларда  Маҳалла  жамиятнинг ёруғ юзи ва виждони  кўзгусидир аҳоли учун барча шароитлар биринчи навбатда маҳалланинг ўзида бўлиши кераклиги тўғрисида бежизга алоҳида урғу бериб ўтмадилар.

Бугунги  кунда  Қорақалпоғистон  Республикасида 424 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият юритмоқда. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг фаолияти тизимли ўрганилиб, амалий ёрдам бериш мақсадида семинарлар, ўқувлар ташкил этилмоқда.

 Бу борада Элликқальа туманидаги “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғинида амалий семинар ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари Ш.Ўтемисов, МФЙдаги   вакиллар Кенгаши аъзолари, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари  ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Амалий семинарда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига асосан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторнинг, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг, ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2023 йилларда маҳаллалар  инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида
252 та маҳаллада жами 259 тадбирни амалга ошириш учун 293,7 млрд сўм маблағ ажратилганлиги, бугунги кунда ҳар бир объектларга маҳаллий Кенгаш депутатлари бириктирилган ҳолда депутатлик назорат ишларини амалга ошириши тўғрисида тушунчалар берилиб ўтилди.

Бундан ташқари, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни айнан  ўзларининг  ташаббуслари асосида ҳал қилиш имконияти яратилганлиги, бу борада депутатлар, маҳалла фаолларининг аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришлари тўғрисида тавсиялар берилди.

Семинар савол жавоблар, фикр алмашувлар ва таклифларга бой бўлди.

  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+