Маҳалла аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

09.12.2022, 15:58

Маҳалла аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясиининг 56-мақсадида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқейини  ошириш бўлими, ЎзЛиДеП  Чилонзор туман Кенгаши ва Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Чилонзор туманидаги “Навбаҳор” ва “Халқлар дўстлиги” маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар олий тоифали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Иштирокчилар керакли дори-дармонлар билан таъминланди.

  • Кўрилди
    607
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+