Тўрткўлда иккинчи маротаба "IT Revolution" форуми ўтказилди
09.12.2022, 16:26

Мамлакатимизда кейинги йилларда илм, фан ва техника соҳасини ривожлантириш, бу борада айниқса, ёшлар учун етарли шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, “Электрон ҳукумат” хизматларига талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Айниқса, IT инфратузилмасини яхшилаш, ёшларнинг бу борадаги саводхонлигини ошириш давр талабидир.
Бу борада ёшларнинг IT соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш, уларни шу соҳага кенгроқ жалб этиш мақсадида Тўрткўл туманида иккинчи маротаба "IT REVOLUTION" форуми ўтказилди.
Унда ўз соҳасининг етук тажрибали мутахассислари томонидан ёшларга Киберхавфсизлик, Фронт-энд, Back-end, Dizayn, Jurnalistika ва SMM бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Барчангизга маълум, кейинги йиллари барча соҳалар сингари ахборот технологиялари соҳасига ҳам катта эътибор қаратиляпти, - дейди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Казбек Артиков. - Партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам рақамли иқтисодиёт замонавий ахборот-коммуникация ва “рақамли” технологиялар, “Рақамли Ўзбекистон 2030” дастурини жорий этиш, “катта маълумотлар” (“Big data”), “блокчейн”, “ақлли”, “хавфсиз” шаҳар, “интернет буюмлар” технологияларини кенг жорий қилиш, телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинган. Бу каби форумларнинг ўтказилиши эса ёшларга ҳозиргидек шиддат билан ривожланаётган бир пайтда ахборот технологияси ва IT соҳаси бўйича ўз билим ва тажрибасини янада оширишга, кўпроқ дўст орттиришда ва эртанги куни ўз соҳасининг етук кадрлари бўлишида туртки бўла олади.
Форум доирасида фаол иштирок этган ёшларга ҳамкор ташкилотларнинг сертификати ва эсдалик совғалари топширилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатда хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, ёшларнинг мафкуравий иммунитети, ижодий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, компьютер технологиялари, дастурлаш асослари бўйича билимини мустаҳкамлаш борасидаги тизимли ишлар, албатта, ушбу соҳанинг жадал ривожланишига хизмат қилади.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг