Бугунги ислоҳотларда ёшларнинг ўрни ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда

13.12.2022, 12:05

Бугунги ислоҳотларда ёшларнинг ўрни ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда

Ўзбекистон ҳақиқий маънода ёшлар мамлакати. Бу юртда улғаётган йигит қизларнинг орзулари ва ўз олдига қўйган мақсадлари бисёр. Давлат раҳбарининг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши эса уларга бу мақсадларни амалга оширишда кўмак беради.

Президент Шавкат Мирзиёвнинг “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим”, деб айтган сўзлари ёшлар учун катта марралар сари йўл очди.

Тошкент Архитектура-қурилиш институтида O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкори” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бобуржон Расулев, Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши депутати Абдумалик Тўлаганов, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар бугунги ислоҳотларда ёшларнинг ўрни ғоят муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.  Ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазалари тингланди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган ёшлар партияга аъзо бўлиш таклифини билдиришди.

  • Кўрилди
    453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+