Шўманой туманидаги эҳтиёжманд оилаларга 10 тонна кўмир бепул тарқатилди
14.12.2022, 12:23

Айни пайтда совуқ об-ҳаво туфайли аҳолининг моддий эҳтиёжи ортади. Шу боис ёрдамга муҳтож хонадонларни аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масъуллар олдидаги бирламчи вазифадир.
Бу борада O’zLiDeP депутатлари ва фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда бу йилги қиш мавсумини беталофат ўтказиб олиш, бу борада аҳоли хонадонларини иситиш тизими билан мунтазам таъминлаб туриш мақсадида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва аҳолига амалий кўмак бериш мақсадида ташаббус кўрсатиб келмоқда.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов бошчилигидаги партия фаоллари ва депутатлар Шуманай туманидаги "Кетенлер", "Деҳқонобод", "Айбуйир" маҳаллаларида бўлиб, фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари тарқатилди, аҳоли хонадонларини иситиш учун 10 тонна кўмир бепул тарқатилди.
Республика бўйлаб партия фаолларининг бу борадаги хайр-саховат ишлари давом этмоқда.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги қомус ўқитувчи шарафини оширади
30.03.2023, 16:42
-
O‘zLiDePнинг навбатдаги эвент-тадбири Хоразмда бўлиб ўтди
30.03.2023, 14:07
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлади
30.03.2023, 12:28
-
Фаровонлик, эркинлик, масъулият
30.03.2023, 12:24
Фикрингизни қолдиринг