Депутатлар қиш мавсумини беталофат ўтказишда амалий ёрдам кўрсатмоқда

14.12.2022, 12:33

Депутатлар қиш мавсумини беталофат ўтказишда амалий ёрдам кўрсатмоқда

Аввал хабар берганимиздек, O'zLiDeP депутатлари ва фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда бу йилги қиш мавсумини беталофат ўтказиб олиш, бу борада аҳоли хонадонларини иситиш тизими билан мунтазам таъминлаб туриш мақсадида юзага келаётган муаммоларни ўрганяпти, аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир, газ баллонлари билан таъминлаб беришда амалий кўмак кўрсатиб келмоқда.

Халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгаши депутати Ж.Ризаев "Шархончек", “Бахробод” ва “Ёрқинбойчек” МФЙда истиқомат қилаётган аҳолининг қишки мавсумга тайёргарлигини ўрганиш мақсадида фуқаролар билан учрашди.

Мулоқотда аҳоли томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда хонадонларни иситиш учун кўмир билан таъминлаб беришда амалий ёрдам сўралди.

Халқ вакили аҳоли мурожаатини шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилиб, ушбу маҳаллага 15 тонна кўмир етказиб берди. Депутатнинг ушбу саховатидан маҳалла аҳли мамнун бўлишди.

  • Кўрилди
    452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+