Қишлоқ хўжалиги ривожига катта хисса қўшаётган олима аёллар

15.12.2022, 11:44

Қишлоқ хўжалиги ривожига катта хисса қўшаётган олима аёллар

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Хотин-қизлар Кенгаши ва Олима уюшмаси, Ўзбекистон хотин- қизлар “OLIMA” уюшмаси, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмалари ўзаро ҳамкорлигида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан "Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори" лойиҳаси доирасида танлов ўтказилди.

Унда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти олима аёллари, партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар бугун юртимизда қишлоқ хўжалиги, хотин-қизларнинг мамлакат илмий ҳаётидаги, жамият ва давлат бошқарувида тутган ўрни ва мавқеини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини эътироф этишди. Олима аёлларнинг илмий изланишлари йўлидаги сунъий тўсиқларни олиб ташлаш, моддий, маънавий қўллаб-қувватланаётгани уларни янада руҳлантираётганини қайд этди.

Танловнинг асосий қисмида одил ҳакамлар Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган “ОЛТИН КУЗ” медали кўрик-танловида иштирок этаётган олима аёлларнинг сўнгги уч йил давомида олиб борган лойиҳалари илмий натижаларини яқиндан холисона ўрганиб чиқишди.

Айтиш керакки, танловда республика олий ўқув юртлари, Фанлар Академияси илмий текшириш институтлари ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтларида самарали меҳнат қилаётган олима аёллар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидоий, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган тадқиқотчи хотин-қизлар орасидан энг муносиблари сараланди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган олималар “ОЛТИН КУЗ” медали, партия ва ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    714
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+