Депутат сайловчилар муаммоларини ижобий ҳал қилиш чораларини кўрди

15.12.2022, 11:46

Депутат сайловчилар муаммоларини ижобий ҳал қилиш чораларини кўрди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов иштирокида Юнусобод туманидаги “Шарқ Ҳақиқати”, “Катта Хасанбой”, “Ҳамкоробод” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва фикр-мулоҳазалар билдирилди, таклифлар берилди. Депутат томонидан баъзи муаммоли масалалар жойида ҳал этилди. Хусусан, кўп қаватли уйларнинг коммунал хизматларини ташкил қилиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг даволаниш учун маблағ етишмаслиги, даволаниш учун йўлланмалар олиш каби масалаларда мурожаатлар қилинди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни маънавият ва маданиятни юксалтириш, ижтимоий фаолликларини ошириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан билдирилган муаммоли масалаларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб олинди ва депутат ўз назоратига олди.

  • Кўрилди
    382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+