Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан тараққиёт стратегиясидаги қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш, сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш йўналишидаги 32-мақсадни амалга ошириш юзасидан Асака тумани “Эргашобод” МФЙда жойлашган “Паҳлавон чорва” фермер хўжалигида амалий семинар ўтказилди.
Тадбирда, OzLiDeP Андижон вилоят Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, партия фаоллари, фахрийлар, чорвачиликка қизиққан аёллар ва ёшлар иштирок этдилар.
Мазкур семинарни OzLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири Одинахон Турғунова кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга 2022 йилда вилоятда чорвачиликни ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, соҳада жорий этилаётган янги лойиҳалар ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишни ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, мамлакат тараққиётида O`zLiDePнинг ўрни ва роли хусусида алоҳида тўхтаб ўтди.
Семинар давомида иштирокчилар хўжалик фаолияти билан яқиндан танишдилар.
-Чорвачилик йўналишдаги тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш бизнинг ҳам вазифамизга айланган, - дейди халқ ноиби, “Самар агро” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодиржон Ахмедов. - Ҳар бир депутат ўз сайлов округи ҳудудида чорвачиликни ривожлантиришга масъул этиб белгиланган. Бу борада маҳаллаларда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ўйлаймизки, тез орада дастлабки натижалар кўзга ташланиб қолади.
Семинар давомида чорвачилик йўналишида иш бошламоқчи бўлган иштирокчиларни қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил тушунчалар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда
15.09.2023, 18:45
-
Ишчи гуруҳ Сирдарёда назорат-таҳлил тадбирларини олиб борди
22.08.2023, 11:08
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
Фикрингизни қолдиринг