Жамиятдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечими асосан таълимга боғлиқ

20.12.2022, 16:56

Жамиятдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечими асосан таълимга боғлиқ

Бугунги кунда таълим тизимини бозор иқтисодиёти шароитидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ этиш давр талабига айланди. Маълумки, таълим тизими мамлакатларнинг ривожланишида асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг пировард натижаси, ўша давлатнинг таълим тизимини ривожлантиришга ва уни такомиллаштириб боришга берилаётган аҳамият билан белгиланади. Чунки барча ижтимоий-иқтисодий муаммолар маълум маънода таълим соҳасига ҳам тегишлидир.

Эркин жамиятда ҳар бир инсон ўз имкониятларини тўлиқ намоён қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Таълим эса инсондаги туғма истеъдод нишоналарини, билим ва малакаларни ривожлантиришда энг муҳим омил ҳисобланади.

Жамиятдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни кўпчилигининг ечими таълимга боғлиқ бўлади.

Ривожланган давлатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам таълимнинг аҳамиятини англаган ҳолда аҳолининг турли ёшдаги қатламларини билим олишга ундовчи механизмлар йўлга қўйилган.

Истеъдодли ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб этишни йўлга қўйиш, ҳатто, хориждан етук олимлар, малакали кадрларни мамлакатимиз ёшларига таълим бериш учун олиб келиниши ҳам таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибордан дарак беради.

Таълимнинг сифатли бўлишидан жамият манфаатдор экан, бу ишни амалга ошириш нафақат давлат, балки жамиятнинг барча аъзоларига таалуқли бўлиши керак.

Аввало, таълим олувчилар мавжуд шароитлардан тўлақонли фойдаланишлари лозим.

Шу боис ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди. Бу эса келгуси йилларда таълим соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилишидан дарак беради десак муболаға бўлмайди.

Жамшид Жалолов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

бўлим мудири.

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+