“Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади”

20.12.2022, 19:31

“Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади”

Президентимиз Шавкат  Мирзиёевнинг парламентга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида 2023 йилнинг асосий кўрсаткичлари, олдинга қўйилган устувор  вазифалар алоҳида таъкидланди. Юртбошимиз келгуси 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”  деб ном беришни таклиф қилдилар. Дарҳақиқат, янги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, билимдон ва иқтидорли ёшларга боғлиқ. Давлатимиз раҳбари  йилга берилган номни изоҳларкан, Юсуф Хос Ҳожибдан иқтибос келтирди: «Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади». Келгуси йилда ёшларнинг замонавий билимларни эгаллашлари учун барча имкониятлар ишга солинади. Мактабларда хориж тили, компьютер сабоқлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун ғамхўрлик кучайтирилади. 70 та янги мактаб қурилиб, 460 таси кенгайтирилган ҳолда икки сменали ўқиш тизимига бутунлай барҳам берилади.

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларнинг «обрўи жойига қўйилса», мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари ва олийгоҳларда сифат ўзгаришларини амалга оширилса, «бутун ҳаракатларимиз икки-уч карра ўзгариши»ни айтиб ўтди. «Ютуқлар бизники бўлади, фақат билим керак. Билим керак, нимага десангиз, ҳар биримиз орқамизга қараб, қандай буюк аждодларнинг фарзанди эканимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак», — дея қўшимча қилди президент.  - Аҳолимиз биздан мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайтириш, таълим ва тиббиёт сифати ошириш; маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммолари ҳал қилиш; иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликка янги имкониятлар яратишни; адолат таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия, энг асосийси, коррупцияни йўқ қилишни кутмоқда. Кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. Қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт».   Келаётган йил анчагина оғир бўлишини, белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун кўп нарсани, жумладан, дунёқарашни ҳам ўзгартириш зарурлигини таъкидладилар.

Янгиланаётган Ўзбекистонимизни янада гуллаб-яшнаши, барқарор ривожланиши, ёш авлоднинг баркамол инсонлар бўлиб улғайиши йўлидаги устувор вазифаларни бажаришда партиямиздан сайланган депутатлар ҳамда барча маслакдошларимиз ҳамжиҳатлик билан меҳнат қиладилар деб ишонаман. 

Арзиқул ШЕРОВ,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    687
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+