“Таълим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистон тараққиётининг якка-ю-ягона тўғри йўлидир”

20.12.2022, 19:32

“Таълим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистон тараққиётининг якка-ю-ягона тўғри йўлидир”

“Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир", - деди Президентимиз жорий йилнинг 20 декабрида Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасида.

Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Мурожаатномада таълимнинг бошланғич, ўрта ва ўрта-махсус тизимида келгуси йилдан бошлаб амалга оширилиши зарур бўлган ишлар хусусида ҳам батафсил сўз юритилган. Хусусан,  2023  йилдан бошлаб бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Келаси ўқув йилидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўлга қўйилган бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти Тошкент шаҳри ва республикамизнинг  қолган барча вилоятлари мактабларида ҳам жорий этилишини таълим тизими ходимлари, кенг жамоатчилик ва ота-оналар томонидан мамнуният билан кутиб олинди.

Президентимиз фикрича, ўқитувчиларнинг мақоми, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституция даражасига кўтариш келгусида мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофазалаш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Биз мурожаатномани диққат билан тинглар эканмиз, унинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етиш зарурлигини ҳис этдик. Чунки унда илгари сурилган долзарб вазифалар ва уларнинг ижроси ҳар биримизни қайси соҳада фаолият олиб боришимиздан қатъий назар жамиятимиз, хусусан мамлакатимиз таълим тизими ривожига унинг шундан кейинги истиқболли вазифалари ижросини таъминлашга самарали таъсир кўрсатишга даъват этади.

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш  давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида белгилаб берилган мақсад-вазифалар ижросини босқичма-босқич тарзда 2023 йил давомида бажарилишига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Обиджон Хамидов,

Бухоро Давлат университети ректори,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    741
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+