Белгиланган вазифалар ижроси халқ фаровонлигига хизмат қилади

22.12.2022, 10:04

Белгиланган вазифалар ижроси халқ фаровонлигига хизмат қилади

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва  Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасини бутун халқимиз қаторида мен ҳам катта ҳаяжон билан тингладим.  

Президентимиз ўз мурожаатномасида якунига ётаётган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да барча соҳаларда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, эришилган натижалар, келгуси режа ва дастурлар, ишланиши керак бўлган устувор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.  

 Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатномасида 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди ва бу таклиф юртдошларимиз томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Келаси йилнинг ана шундай номланиши эса ўз навбатида якунланаётган йилда амалга оширилган эзгу ишларнинг узвий давоми, десак муболаға бўлмайди.  

Эътиборлиси, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларига  хизмат қилиши, инсон қадрини улуғлаши билан аҳамиятлидир.  Чунки инсон  қадри  билан  фаол маҳалла тизими  бир-бири билан узвий боғлиқ.  Давлатимиз раҳбарининг эътибори, ғамхўрлиги натижасида мамлакатимизда Маҳалла институти кейинги йилларда халқчил тизим сифатида такомиллаштирилиб, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаоллиги билан жамиятимиз ҳаётида  мустаҳкам  ўрин эгаллаб келмоқда.  

Кейинги йилларда аҳолининг дарду-ташвишларини тинглаш, улар билан “маҳаллабай” ишлаш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Ҳар бир маҳаллада жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик бўлмаса, бир-бири билан тотув яшаса жамият, мамлакат тинч бўлади. Чунки,  маҳалла – асрлар давомида миллий урф-одатларимиз ва бой маънавиятимизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда.

 Мурожаатномада  ўтиб бораётган йилда амалга оширилган ишлар  сарҳисоб қилинар экан, барча соҳалар сингари  маҳалла тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  

 Маҳалла – тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир. Шунинг учун ҳам бундан буён давлат инвестиция дастурлари маҳалла даражасига туширилади, деди Президент. 2023 йилда аҳоли томонидан таклиф берилган сув, электр, йўл, мактаб каби лойиҳалар учун қарийб 3 баробар  кўп, яъни 8 триллион сўм йўналтирилади. Ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги таъкидланди. Маҳалла ўзининг  муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади.  Бунинг учун 1 январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолади.

Мухтасар қилиб айтганда, Мурожаатномада  баён қилинган режа ва дастурлар, белгиланган вазифалар мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.  

Сағиндиқ Турманов,  

Қорақалпоғистон Республикаси

Маҳалла ва нуронийларни  

қўллаб-қувватлаш вазири,  

O'zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши раиси.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+