Келгуси йилда хусусий мулк, тадбиркорлик ва инвестицияларга катта эътибор қаратилади

22.12.2022, 15:34

Келгуси йилда хусусий мулк, тадбиркорлик ва инвестицияларга катта эътибор қаратилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини фуқароларимиз билан биргаликда биз ҳам катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олдик. Эришилган натижалар, келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, суд тизимидаги масалалар очиқ-ойдин баён қилинди, уларни бартараф қилиш бўйича ечимлар таклиф этилди. Шунинг учун Мурожаатномани диққат билан тингладик, муҳим хулосаларга эга бўлдик, олдимизда турган вазифаларни белгилаб олдик. 

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилиниб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини таъкидлади. 

Президентимиз ўзининг нутқида Ўзбекистон ялпи ички махсулоти  80 млрд доллордан ошганини айтиб ўтди. Бу албатта бошланган ислоҳотларнинг натижасидир. Ўтган давр мобайнида тадбиркорикга мисли кўрилмаган эътибор берилиб, имкониятлар яратилди. Ушбу ислоҳотлар самараси ўлароқ бугун юртимизда тадбиркорлар сони анча кўпайди, иқтисодиётимиз ривожланди. Бошланган ислоҳотлар давом эттириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади, илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилиги ислоҳ қилинади. Тадбиркорлар учун будай қўллаб-қувватлаш махсулот сифатини ошириб, таннархи тушишига ҳамда тадбиркорни давлатга бўлган ишончини янада ошишига олиб келади. Юртимизни инвестициявий жозибадорлигини оширади.

Шунингдек, экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида транспорт ва бошқа харажатлар компенсация қилиб берилади. Европа бозорларига текстиль, электротехника, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр махсулотлар экспорти 2 баробарга оширилади. Экспорт бўйича божхона расмийлаштируви 3 баробарга қисқартирилади.

Бир сўз билан айтганда, биз — халқ вакиллари Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда, унда илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга изчил татбиқ этишда янада фаол ва ташаббускор бўлишимиз зарур.

Ифтихор Зиёев,

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+