Елкамиздаги масъулият янада ортди

23.12.2022, 14:04

Елкамиздаги масъулият янада ортди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мамлакатимизда тадбиркорлик ривожи йўлида янада катта имкониятлар яратилишига замин ҳозирлади десам, муболаға бўлмайди.

Дарҳақиқат, тадбиркорлик, инвестиция иқтисодиётимизнинг ривожланиши учун улкан туртки эканини ҳисобга олсак, бу борада замонавий корхоналар очилиши, тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очиб берилиши, халқ фаровонлиги, Ватан равнақи таъминланишига катта ҳисса қўшилади. Бу эса ижтимоий соҳани, яъни соғлиқни сақлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни, таълим-тарбия, илм-фан соҳасининг тубдан яхшиланишига хизмат қилади.

Энг аввало, тадбиркорлик фаолияти ҳар қандай жамиятнинг тараққиётини таъминловчи локомотиви эканини таъкидлаш зарур. Мамлакатимизда эркин бозор фаолияти учун яратилаётган шароит хорижий ишбилармонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ишончли шериклар танлаш, хорижий инвесторлар ҳамкорлигида корхоналар очишни, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун зарур шароит ва қулай муҳит яратиш борасида ишларни фаоллаштириш зарур. Айниқса, бу борада жойларда кенг кўламли ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бу Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ва унинг барча депутатларига ҳам ниҳоятда улкан масъулият юклайди. Тошкент шаҳрида бу ишларнинг ижросини таъминлашда ҳамда жойлардаги катта-кичик муаммоларни ҳал этишда партиямиз, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари ва туман кенгашларига сайланган партия депутатлик гуруҳларига таянади. Депутатларимиз қанчалик масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз.

Равшан ФАЗИЛОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+