Фаровонлик ва тараққиётга элтувчи ҳужжат

23.12.2022, 15:56

Фаровонлик ва тараққиётга элтувчи ҳужжат

Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси жонажон Ватанимиз тақдири ҳақида қайғуриб, минг марта мушоҳада қилиб кўрилган, барча соҳаларни кенг миқёсда қамраб олган ва мамлакатимизни тараққиётга етакловчи муҳим дастуриламал бўлди.

Мурожаатномада Президентимиз сув хўжалиги соҳасига алоҳида эътибор қаратгани мени ниҳоятда тўлқинлантирди. Бу бир томондан сув хўжалиги соҳаси давлат учун, халқ учун қанчалик муҳимлиги англатса, иккинчи томондан сувчиларни юксак эътиборни ҳис этган ҳолда ўз вазифаларини тўлиқ ва сифатли бажаришга, билдирилган ишончни оқлашга ундайди.

Ушбу ҳужжатда сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани, биз нафақат бугунги, балки келажак авлодларни ҳам ўйлашимиз кераклигига алоҳида урғу берилганига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Ҳақиқатан ҳам, сув танқислиги йилдан йилга сезиларли даражада ортиб бораётган бўлиб, бу ҳақда кўп бонг уряпмиз. Сувни тежаш, унинг ҳисобини аниқ юритиш, самарали бошқариш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бундан олти йил олдин кенг кўламда бошланган ислоҳотлар бугун амалда ўз натижаларини беряпти

Сўнгги йилларда сув хўжалиги объектларида 11 554 та замонавий рақамли технология, жумладан, 5 736 та “Ақлли сув” ускунаси, мелиоратив кузатув қудуғида ер ости сизот сувлари сатҳини кузатиш имконини берувчи 4 452 та ва насос станцияларида сув миқдорини онлайн мониторинг қилувчи 1 335 та қурилма ўрнатилди ҳамда 31 та йирик сув хўжалиги объектининг бошқарув жараёнлари автоматлаштирилди. Бугунги кунга қадар 940 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди. Давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий қилиш мақсадида 157 та лойиҳа юзасидан хусусий шерик лар билан битимлар имзоланди ҳамда 214 км ирригация ва 539 км мелиорация тармоғи, 126 та насос станцияси ва 132 та қудуқ хусусий сектор бошқарувига берилди.

Биз соҳада бажарилган ишларга оид рақамларни яна давом эттиришимиз мумкин. Аммо, шу ўринда таъкидлашни истардимки, Мурожаатномада экология, айниқса, сув масаласи 2023 йилдаги устувор йўналиш сифатида қайд этилгани маррании янада баланд олиб, ишларимизни янги босқичга олиб чиқишимиз лозимлигини англатди.

Шавкат ҲАМРАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+