Инсон қадри устувор бўлган юртда ривожланиш бўлади

23.12.2022, 16:28

Инсон қадри устувор бўлган юртда ривожланиш бўлади

Президентимиз томонидан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилиши ҳам “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя келгуйи йилда ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолишидан далолатдир.  Бу ҳақда Президентимиз шундай дедилар: «Инсон қадри деган ғояни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили деб эълон қилишимиз, агар [буни] чуқур таҳлил қилсак, жуда кўп ўйландик, нималар қўйиш мумкин, деб. Албатта, кечаги қилган ишимиз билан бугунгисининг давомийлиги, бардавомлиги бўлиши керак. Бардавомлик нуқтаи назардан, яна ва яна Инсон қадри деган ғоя йилларга қўшилиб давом этиши керак. Шунинг учун „Инсонга эътибор ва сифатли таълим“ деб ном қўйдик” «Нима учун йилга бундай ном беряпмиз? Биз Ўзбекистонда олиб бораётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгилаганмиз. Аслида ҳам бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз бу — бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмасми? Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиш учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз», — деди давлат раҳбари.

 Мурожаатномада катта-катта раҳбарлар маҳалла ва қишлоқларда бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишлари, уларни бартараф этиш учун амалий ишларни қилишлари энг долзарб вазифа эканлиги айтиб ўтилди. Халқни бугунги ҳаётдан рози қилиш, озод ва обод масканда умргузаронлик қилаётганлигидан мамнунлик ҳиссини туйишига эришиш энг хайрли ишлардан саналади. “Одамларимиз таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт йўналишларидаги аниқ-аниқ масалаларни кўтариб, улар бўйича тизимли ечимларни ҳам таклиф қилган. Булар ҳозирги вақтда одамларни қийнаётган ва эртанги кунимизга, ўзгаришимизга, тараққиётимизга тўғри замин яратиш бўйича таклифлар”, - деди юртбошимиз.  

Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича,  “Аҳоли биздан мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайтириш, таълим ва тиббиёт сифати ошириш; маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммолари ҳал қилиш; иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликка янги имкониятлар яратишни; адолат таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия, энг асосийси, коррупцияни йўқ қилишни кутмоқда. Кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. Қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт». 

Халқни қийнаб келаётган муаммоларни фақат ўзимизгина бартараф этишимиз мумкинлиги, ҳеч ким ҳеч қаердан келиб қилиб бермаслигини яхши биламиз. Одамларни ҳамжиҳатликка чорлаш, уларнинг ташаббуси, шижоати ва салоҳиятини ишга солиш борасида барча имкониятларни ишга солишимиз керак. Дарҳақиқат, президентимиз таъкидлаганларидек, “Қанча шароит яратсак, шунча одамларимиз рози бўлиб, ўз ҳаётини, ўз турмушини, ўз йўналишини, ўз режаларини мутлақо катта-катта поғонада, баланд режаларни амалга оширяпти”.

Юрт тараққиёти, эл маъмурлигига  билимдон ва иқтидорли кадрлар тайёрлаш орқалигина эриша оламиз. Президентимиз ҳар бир чиқишларида келажагимиз эгаларини билимдон ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш энг устувор вазифамиз эканлигини қайта-қайта таъкидлайдилар:  Таълим, таълим, таълим ва яна бир марта таълим. Мен олти йил олдин шу масалаларга чуқур эътибор қилиб, биринчи кундан бери таълимимиз ҳақида кўп гапираман. Агар таълим бўлса, билим бўлса, сифат ўзгаради. Таълим бўлмаса, сифат ўзгармаса, эътибор ҳам ўзгармайди”.  

Бугун воҳамизнинг барча ташкилот, корхона ва муассаларида, маҳаллаларда партиямиз депутатлари ва фаоллари иштирокида Президент Мурожаатномаси мазмун –моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Асосий мақсад –яқинлашиб келаётган янги йилда мамлакатимизда амалга оширилаётган силоҳотларнинг бардавомлигини таъминлашда маслакдошларимизнинг фаол иштирокини таъминлашдир. Бу борада Мурожаатнома биз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Шуҳрат АСЛАНОВ,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1117
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+