Таълимга эътибор – келажакка эътибор

23.12.2022, 16:30

Таълимга эътибор – келажакка эътибор

Мамлакатимизда  энг катта инвестиция таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор бу халқимизнинг  кўзлаган олий мақсадларидан биридир. Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасининг иккинчи йўналиши айнан таълим соҳасига йўналтирилган. 

Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди.

Бу борада етарли тажриба орттирилди. Келгуси ўқув йилидан бошлаб ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларининг бошланғич  синфлари ўқувчиларини бепул овқатлантириш  бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

         «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» давлат дастурида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф (1-4-синфлар) ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизимини жорий этиш белгиланди.

Жорий ўқув йилида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йи  25 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам қабул қилинди.

Қорақалпоғистонда жорий этилиши натижалари ҳақида кўйидаги ишлар амалга оширилди.

Кейтеринг усулида овқатланишда болаларнинг кунлик рационларида талаб қилинадиган 470−500 ккалорияга эга бўлган овқат табиий мева шарбати, чирин чой, кондитер  ва мева маҳсулотлари билан таъминланади.

Кейтеринг ташкилоти  томонидан болаларга рационига мос ва хавфсиз бўлган маҳсулотларни қадоқлаб, сақлаб ҳамда уларни санитария-гигиена талабларига мос ҳолда етказиб берилмоқда.  Айниқса, бугунги кунда республикамизда 13 та  кейтеринг ташкилотларида жами 120 дан ортиқ ходимларнинг бандлиги таъминланди.

Қорақалпоғистон  мактабларида  143 минг 577 нафар ўқувчи бошланғич синф ўқувчилари ўқийди. Агар, бир нафар ўқувчига кунига ота-оналардан кетадиган маблағи 4 минг сўмдан ҳисобланганда ойига 84 минг сўм cарфланади. Демак, йилига  бир нафар ўқувчидан 672 минг сўмдан ота-оналар маблағи тежаляпти.

Бу юқоридаги амалга оширилган ишлар албатта ота-оналар учун қувонарли. Сабаби, ҳар бола учун бериладиган маблағи тежаляпти. Шунингдек, умумтаълим мактабларида кунлик давомат 98-100% кўтарилди.

Шунинг билан бирга, умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига бир марталик овқат етказиб берилади, ўқувчиларни ўз синф хоналарида овқатланиши ташкил этилди. «Бу бир томондан мактабида ошхона ёки буфети йўқ мактабларга ҳамда олис ҳудуддаги умумтаълим мактабларига борадиган ўқувчилар учун анчагина қулайлик яратилди.

Бир сўз билан айтганда, биз – халқ вакиллари Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда, унда илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга изчил татбиқ этишда янада фаол ва ташаббускор бўлишимиз зарур.

Шарапат Ўтемисов,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари

  • Кўрилди
    754
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+