Мурожаатнома – барчамизни бирлаштирувчи, бунёдкорлик салоҳиятига эга - юртимиз тараққиёти учун муҳим дастурий ҳужжатдир

26.12.2022, 15:40

Мурожаатнома – барчамизни бирлаштирувчи, бунёдкорлик салоҳиятига эга - юртимиз тараққиёти учун муҳим дастурий ҳужжатдир

Давлатимиз раҳбарининг анъанага айланиб улгурган Мурожаати нафақат Олий Мажлис балки бутун халқимиз диққат билан кузатган якунланиб бораётган йилнинг муҳим воқеаси, янги йил учун улкан дастурий ҳужжат бўлди дейиш мумкин. Мурожаатномада келгуси йил ривожланишимизнинг муҳим йўналишлари аниқ белгилаб берилгани билан янада аҳамиятлидир.

Мурожаатномада қайд этилган режа ва мақсадларимиз кўламини кўрсатадиган рақамлар ҳақида тўхталмоқчи эмасман. Балки, унда кўтарилган ташаббуслар ўз моҳияти ва долзарблиги билан барчамизни бирлашишга ундовчи, бунёдкорлик ишига қўшилишга чақирувчи, юртимиз тараққиётини таъминлаш орқали барча юртдошларимиз учун эркин ва фаровон жамият қуриш йўлини белгилаб берган ҳужжатлигини эътироф этмоқчиман.

Дунёда давлатлар кўп. Бироқ, ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатларнинг ҳаммасида ҳам давлат раҳбари якунланаётган йилни сарҳисоб қила туриб, мамлакат миқёсида чуқур таҳлил ва режаларга асосланган маърузалар билан мамлакат келажагини, юксалиш ва тараққиётини белгилаб бериши мунтазам кузатилмайди.  “Келгуси йил бизнинг мамлакатимизда, туманимизда, маҳалламизда, менинг тақдиримда нималар ўзгаради, ечимини кутиб турган бу... бу... масалалар қачон ҳал бўлар экан” деган фикри билан ўз тақдирини мамлакат тақдири билан боғлиқ ҳолда кўрадиган миллионлаб юртдошларимиз дилидаги кўплаб саволларга жавоб берган Мурожаатнома шу жиҳати билан ҳам бунёдкорлик хусусиятига эга ҳужжатдир.

Рости, жонажон юртимизда кейинги йилларда бўлаётган улкан ўзгаришлар барчамизга катта мамнуният ва ифтихор бағишлаб, ушбу жараёнда баҳоли қудрат иштирок этиб келаётганимиз қалбимизни ғурурга тўлдиради. Шу билан бирга, ҳали ечимини кутаётган масалалар қаторида кўплаб катта-кичик масалалар борлиги, улар қаторида мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим, табиий газ, электр энергияси таъминоти, қишлоқ хўжалигидаги сув таъминоти, йўл инфратузилмасида жиддий ислоҳотлар қилинаётган бўлса-да якунланиб бораётган йилимизда катта муаммоли масалалар сифатида бот-бот кун тартибига чиқаётгани янаги йилда ҳам муҳим давлат эътиборида бўладиган масалалар сифатида қайд этилгани юқоридаги фикрларни далиллайди.  

Янги йилимизга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилгани, давлатимиз раҳбарининг мамлакат етакчиси сифатида олиб бораётган улкан ислоҳотларининг бош мезони, асосий объекти – инсон - унинг қадрини улуғлаш, муносиб яшаш, иш ва турмуш шароити яратишдек улуғвор ғоя турганлигини яна бир бор тасдиқлаб берди. Инсон фаровон жамиятда дунёга келиши, бахтли яшаши у яшайдиган жамият тараққиёти маърифат билан, таълим ва тарбия билангина барпо этилиши янги йилга берилган номда ҳам яққол кўриниб турибти. 

Илҳом Ботиров,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+