Мурожаатнома мазмун-моҳияти тарғибот қилинмоқда

26.12.2022, 16:41

Мурожаатнома мазмун-моҳияти тарғибот қилинмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан  Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган ташаббусларни халқимизга янада кенгроқ етказишга доир тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тўрткўл туманида ташкил қилинган давра суҳбатида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, туман кенгаши депутатлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермерлар иштирок этди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтди. Мурожаатномада эришилган натижалар, келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилиб, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, суд тизимидаги масалалар очиқ-ойдин баён қилингани, бу борада қилиниши лозим бўлган устувор йўналишлар белгилаб берилгани қайд этилди.

Йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фермерлар ва томорқа ер эгалари “Илғор фермер” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

А.Хаитов жойларда олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида тумандаги "Пахтачи" ОФЙ ҳудудидаги "Тўрткўл Кунжут" МЧЖ фаолияти билан танишди. Ҳозирда корхона томонидан ташкил этилган иссиқхонада помидор маҳсулотлари етиштирилиб, қадоқланган маҳсулотлар экспортга чиқарилмоқда.

Партия етакчиси "Тўрткўл Кунжут" МЧЖ томонидан ташкил қилинган кунжутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб,  маҳсулотни қайта ишлаш жараёнини кўздан кечирди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+