Энг олис ҳудудда истиқомат қилаётган 300 нафарга яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

26.12.2022, 17:59

Энг олис ҳудудда истиқомат қилаётган 300 нафарга яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Бугун юртимиз тиббиётидаги ижобий ўзгариш ва янгиланишларни мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз ҳаётида, турмуш тарзида чуқур ҳис этмоқда. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам бу борада қатор вазифалар белгилаб берилган бўлиб, уларни ижро этишда O'zLiDeP фаоллари ҳам ўз ҳиссасини қўшишмоқда. Бу гал партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши «Аёллар қаноти» гуруҳи вакиллари ҳамда Термиз шаҳар Кенгаши депутати Бахтиёр Абраев «Гулистон» маҳалласи фуқаролари учун бепул тиббий кўрик ташкил этишди.

«Соғлом оила – мустаҳкам оила» лойиҳаси доирасида ташкил этилган тиббий кўрикда Гулистон маҳалласидаги “Темир дафтар” да турадиган 100 нафар фуқаро ва “Аёллар дафтари” да рўйхатда турадиган 171 нафар хотин-қизларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилди.

Асосан окулисть, невролог, терапевт, стоматолог, гинеколог ва  лор шифокорлари ўзларининг кўчма УЗИ ва ЭКГ аппаратлари билан аҳолига беминнат хизмат кўрсатишди.

Тадбир давомида депутат Бахтиёр Абраев бошчилигида шу маҳалланинг “Фидокор” кўчаси 18-уй 1-хонадонида истиқомат қилувчи ногирон опа-сингиллар “Темир дафтар” да рўйхатда турадиган Каромат Рахимова ва  “Аёллар дафтари” да рўйхатда турадиган Гавҳар Рахимоваларнинг ҳолидан хабар олинди. Улар шу жойнинг ўзида шифокор кўригидан ўтказилиб бепул дори воситалари берилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+