Депутатлик эшитуви: Гурланда инвестиция лойиҳаларнинг бажарилиши муҳокама этилди

26.12.2022, 18:17

Депутатлик эшитуви: Гурланда инвестиция лойиҳаларнинг бажарилиши муҳокама этилди

Халқ депутатлари Гурлан  туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг Тараққиёт стратегиясида белгиланган мамлакатимизнинг инвестиция муҳитини янада яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш йўналишида туманда амалга оширилган ишлар юзасидан Гурлан туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бўйича ўринбосари Р.Рахматуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, туманда 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастуриларини туман ҳокимлиги, тижорат банклари, тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда саноат, хизмат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар манзилли дастури ишлаб чиқилди. 

Ўтган йилги дастур доирасида шакллантирилган йилдан-йилга ўтувчи лойиҳалар билан бирга 2022 йилда жами ҳисобда қиймати 228,3 млрд. сўмлик 53 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, янгидан 650 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Гурлан туманида жами 33 та лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, лойиҳалар доирасида 281 та иш ўринлари яратилди.  Гурлан туманида хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ туманимизда 6,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 2 та  лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган. Жумладан, 2022 йилда 6,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилган бўлиб, шундан январь ойида 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш кўзда тутилган, амалда
1 декабрь ҳолатига 10 000 минг. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан тўғри ҳорижий инвестиция киритилди.

Йиғилиш давомида Р.Рахматуллаевга аҳолини қизиқтирган ва қийнаётган соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

  • Кўрилди
    543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+