Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаевнинг депутатлик фаолияти муддатидан олдин тугатилганлиги юзасидан
26.12.2022, 22:35

Кейинги кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаевнинг ўз депутатлик фаолиятини якунлаши тўғрисидаги мурожаати ижтимоий тармоқларда муҳокамага айланган мавзулардан бири бўлиб қолди.
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ушбу масала атрофидаги барча жараёнларни диққат билан кузатиб борди.
Айтиш лозимки, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Р.Кушербаевни партия фракциясининг фаол аъзоларидан бири сифатида билади.
Айнан ушбу жиҳатларини ҳисобга олиб партия уни илк бор 2014 йилда, иккинчи марта эса 2019 йили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод қилиб кўрсатди.
Партия унинг фаоллигини ҳамиша қўллаб-қувватлаб келди. Чунки унинг фаолияти бугун Ўзбекистонда мамлакатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган мутлақо янгича - ошкоралик, муаммоларни очиқ айтиш, халқимиз ҳаётини яхшилаш йўлида ҳар қандай тўсиққа қарши қатъий курашиш сиёсатининг маҳсули, амалий намунаси сифатида намоён бўлди.
Албатта, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги қонун асосида депутат ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир депутат бундай масъулиятли қадамни ташлашда аввало ўзига овоз берган ўн минглаб юртдошлари, номзодини илгари сурган сиёсий партия олдидаги масъулиятини ҳам англаб, ҳис этиб ҳаракат қилади. Р.Кушербаев ҳам ушбу қарорига айнан шундай ёндашганлигига шубҳа йўқ.
Шу билан бирга, Парламент мажлисида депутатга сўз берилиш ёки берилмаслиги масаласи нотўғри талқин қилиниб, жиддий мавзу сифатида муҳокама этилиши юзасидан бўлаётган ҳаракатларни биз ноўрин деб ҳисоблаймиз. Чунки, парламентдаги кўп йиллик фаолиятимиз шуни аниқ ва яққол исботлайдики, регламентдан қолаверса мунозаралар учун ажратилган вақт доирасидан келиб чиқиб айрим депутатларга сўз берилиши ва берилмаслиги ҳеч қачон муаммо сифатида қаралмаган, қолаверса, фракция ҳар бир масала юзасидан мунозараларда сўз берилиши ҳуқуқидан доимо самарали фойдаланиб келган. Бундай ҳолатлар айниқса Қонунчилик палатасидаги етакчи бўлган O’zLiDeP фракциясининг профессионал фаолиятига, қонун лойиҳалари муҳокамаларида ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилиши жараёнига бирор бир кўринишда тўсиқ бўлмаган ва бўла олмайди ҳам.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси унинг ушбу аризасини қаноатлантириб, депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилганлиги борасидаги қарорини эълон қилди.
O'zLiDeP Р.Кушербаевнинг танловини ҳурмат қилади. Унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси сифатида амалга оширган фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва келгуси ишларида ривож тилайди.
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва
партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасидаги фракцияси
Ўхшаш янгиликлар
-
Тиббиётни 100 фоиз рақамлаштириш бизга нима беради?
25.09.2023, 16:29
-
БМТ минбаридаги таклиф гендер тенглик соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди
25.09.2023, 16:25
-
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси – юртимизда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожини таъминловчи муҳим ҳужжат бўлди
22.09.2023, 15:23
-
Жаҳон минбарида бизга тинч ва барқарор, очиқ Афғонистон кераклиги таъкидланди
22.09.2023, 15:09
-
Марказий Осиё ёшларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи юксак минбардан янгради
22.09.2023, 15:08
Фикрингизни қолдиринг