Она тилимизга эътибор янада кучайтирилади

28.12.2022, 15:57

Она тилимизга эътибор янада кучайтирилади

Тил – миллат маданиятини кўрсатувчи кўзгу ҳисобланади. Чунки, ҳар бир миллатнинг маданияти, тарихи, санъати, қадриятлар ва рўйхати она тилида мужассамлашган.

Мамлакатимзда  ўзбек тилини нафақат давлат тили, балки халқимизни жипслаштирувчи ва кенг фойдаланувчи омил сифатида ривожлантириш ишларида муаммолар мавжуд. Хусусан, амалдаги икки алифбода иш юритилиши, лотин алифбосидаги бази ноқулайликлар, лотин алифбосида тайёрланган манбаларнинг талаб даражасида эмаслиги натижасида ёшларимиз бошқа тиллардаги турли манбаларга мурожаат қилишига  сабаб бўлмоқда.

Бу омиллар миллийлик туйғуларининг заифлашувига олиб келади. Шунингдек, аҳолининг ўзбек тили бўйича саводлилик даражасининг сусайтирмоқда. 

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида республикамизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларига бирдек алоқадор долзарб масалалар тилга олинди. Жумладан, Президентнинг “Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади”, деган гаплари замирида жонажон она тилимизга нисбатан чуқур эҳтиром ётибди. Президентимиз тилга бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор даражасида дея таъкидладилар. Миллат ўзининг она тили билан миллатдир. Ўзбек тилининг мавқеини ошириш ишлари бундан 33 йил муқаддам, 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши билан бошланган эди. Дарҳақиқат, янги таҳрирдаги “Давлат тили тўғрисидаги қонун” ҳамда “Реклама тўғрисидаги қонун”лар юзасидан муҳокамаларни ижтимоий тармоқларда гўёки “муайян бир тилга қарши ҳужум” сифатида қасддан нотўғри талқин қилиш орқали жамоатчиликни чалғитиш ва миллий низо қўзғашга уриниш ҳолатлари кузатилди.

Юртбошимиз тилга “Маънавиятимиз асоси” дея таъриф бердилар. Чин маънода халқимиз маънавиятининг ифодачиси тил эканини бугунги кунда ўз тасдиғини топиб бормоқда. Инсон ўзининг маънавияти сўзлаган нутқи орқали атрофдагиларга кўрсатади. Президентнинг тилга берган таърифи да ўзбек тилининг жамиятимиздаги қаддини янада юксалтириш, бу тилдаги манбалар ҳажмини ошириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилишига ишончи комил бўлди.

Шоира Насирова,

  Халқ депутатлари Кармана тумани кенгашидаги

 O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    702
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+