Мурожаатнома: Ўзбекистон халқаро майдонда изчил, очиқ ва прагматик ташқи сиёсий фаолиятини давом эттиради

28.12.2022, 16:04

Мурожаатнома: Ўзбекистон халқаро майдонда изчил, очиқ ва прагматик ташқи сиёсий фаолиятини давом эттиради

Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро майдонда изчил, очиқ ва прагматик ташқи сиёсий фаолиятини давом эттириб, жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик алоқаларини жадал олиб бормоқда.

Ўзбекистон ташқи сиёсатини дунёнинг 131 та давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатиб, 32 та давлатда элчихоналар, 14 та шаҳарда бош консулхоналар, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларда доимий ваколатхоналар фаолият юритаётганлигида, шунингдек, мамлакатимизда 42 та чет давлатлар элчихоналари фаолият юритаётганида кўришимиз мумкин.

Ушбу ҳамкорлик ислоҳотлар бардавом бўлишлиги Президентимизнинг Мурожаатномасида ҳам алоҳида таъкидланди

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Жаҳон банки, Парламентлараро иттифоқ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ), Туркий кенгаш, Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ), Халқаро молия корпорацияси ҳамда бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан кўп томонлама ҳамкорлиги фаол давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, Ўзбекистон ўз тараққиёт босқичида очиқ, ўзаро ҳурмат, тенглик ва манфаатдорлик, яхши қўшничилик тамойилларига асосланган ташқи сиёсат олиб бормоқда. Айни шу мақсадда Конституциямизнинг 17-моддасига “Ўзбекистон Республикаси дўстона ва тинчликсевар ташқи сиёсатни олиб боради”, деган қўшимча киритилмоқда.

Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар, халқлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро ишонч, бир-бирига ёрдам, инсонпарварлик, ҳамфикрлик ва ҳамиттифоқликка асосланган дўстона муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.

Давлатимизнинг тинчликсевар сиёсати, давлатларнинг сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий тузимлари ва уларнинг ривожланиш даражасидан қатъий назар, эркинлик, тенглик, адолат ва инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, шунингдек, давлатлар ва халқлар ўртасида тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг иқтисодий очиқлиги ҳамда инвестициялар ва бизнес учун жозибадорлиги, аҳолининг барча муаммоли масалаларни якдиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик асосида ҳал этишга интилиши, мамлакатда мукаммал ҳуқуқий пойдеворнинг яратилиши, дунё давлатлари билан мувозанатли ва прагматик аъний ўзаро манфаатли алоқалар юритилиши, сиёсий ишонч ва халқаро ҳуқуққа риоя этилиши асосидаги ўзаро ҳамкорликка интилиши халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланмоқда. Бу эса ўзаро дипломатик алоқаларнинг янги босқичига асос бўлмоқда.

Шу билан бирга, ташқи сиёсатни олиб боришдаги асосий эътибор сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларга, шунингдек, Ўзбекистон атрофида тинч, барқарор ҳамда хавфсиз муҳитни шакллантиришга қаратилмоқда.

Ўзбекистон томонидан очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсатни олиб бориши парламентлараро, халқ ва иқтисодий дипломатиясини ривожлантиришга, аҳолимизни бошқа халқлар билан тинч-тотув, дўстона, хавфсиз шароитда яшашлари, хорижий мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатларга эмин-эркин бориб-келишга, қон-қариндошлик ришталарини мустаҳкамлашга, таълим олиш, соғлиғини тиклаш, ишлаш, дам олиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиши учун кенг имкониятлар яратади.

Азамат Сеитов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

масъул ходими

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+