Мурожаатнома: бозор иқтисодиётида хуфёна иқтисодиёт улушини камайтириш, рақамлаштиришни такомиллаштириш давом эттирилади
28.12.2022, 16:09

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида сўнгги икки йилда коррупция иқтисодиётга 2 триллион сўмлик зарар етказилганлиги ҳамда 5 мингга яқин мансабдор шахслар жавобгарликка тортилганлиги, давлат харидлари соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 272 та жиноят иши очилиб, 508 нафар шахс жавобгарликка тортилганлиги, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари натижасида давлат манфаатларига 121,2 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги айтиб ўтилди. Юртбошимиз мазкур иллатга қарши курашишда депутатларнинг фаоллиги зарурлиги алоҳида таъкидладилар.
Коррупцияни олдини олиш учун, аввало, қонунчиликни такомиллаштириш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан саналади. Парламент томонидан яратилаётган қонунлар ижросини таъминлашда биз депутатлар фаол ишлашимиз талаб этилаётганлиги аён бўлиб қолди. Депутатлик гуруҳимиз аъзолари иштирокида Мурожаатномани ўрганишга бағишланган йиғилишимизда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш чораларини янада мустаҳкамлаш мақсадида назорат - таҳлил фаолият ишларини талаблар даражасида ташкил этиш орқали коррупцияга сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш учун амалий таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олдик. Коррупцияни олдини олиш учун аҳоли ўртасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришимиз керак. Унга йўл қўйган раҳбарларга кўрилаётган чоралар янада қаттиқроқ бўлиши керак.
Биз депутатлар қонунлар ижросини тўлиқ таъминлаш, эл маъмурлигини таъминлашда масъул инсонлар эканлигини унутмаслигимиз керак. Янгиланаётган Ўзбекистонимизда очиқлик таъминланаётганлиги боис жойларда жамоатчилик назорати ишлай бошлади. Аммо айрим депутатларимиз зиммадаги масъулиятни ҳис этишмаяпти. Бюджет ҳисобидан қурилаётган уйлар, йўл ва кўприклар бўйича қилинаётган ишлар юзасидан буюртмачи ва пудратчига учрашиб, сифатини талаб этсак, камчиликлар юзасидан депутатлик сўровномалари киритсак, коррупция ҳолатлари кескин қисқариши аниқ.
Коррупцияга қарши курашиш иқтисодиётимизни янада юксалтириш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, пировардида Янгиланаётган Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бардавомлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Мурожаатномада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, бозор иқтисодиётида хуфёна иқтисодиёт улушини камайтириш, рақамлаштиришни такомиллаштиришни давом эттириш, айрим тоифадаги хўжалик юритувчи субъектларга ва соҳалар берилган имтиёз ва преференцияларни қайта кўриб чиқиш, хорижий кредит линиялари маблағларининг мақсадли йўналтирилиши ва самарадорлиги юзасидан жамоатчиликка ҳисобдорлигини ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Бахтиёр Абраев,
Термиз шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP
депутатлик гуруҳи аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Конституциявий ислоҳотлар партиямиз электорати манфаатларига хизмат қилади
24.03.2023, 12:06
-
Адолатли солиқлар
24.03.2023, 12:04
-
Бефарқ, беэътибор бўлмайлик
24.03.2023, 11:59
-
Ижтимоий ривожланишнинг кафолати
24.03.2023, 11:54
-
Халқимизни рози қилиш ишларида маҳалла тизимининг ўрни беқиёсдир
22.03.2023, 13:19
Фикрингизни қолдиринг