Байрам баҳона кўнгил сўранг
29.12.2022, 15:44

Янги йил байрами арафасида O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши бошчилигида “Юлдуз” МФЙ ёшлар етакчиси, “Ёшлар қаноти” аъзолари ва волонтёрлари Гулистон тумани “Юлдуз” маҳалласида истиқомат қилаётган бемор, меҳрга муҳтож ҳамда уй шароитида таълим олувчи 10 нафар бола ҳолидан хабар олди.
Уларга ёшларнинг ўз қўли билан ясаган байрамона эсдалик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. – Ўзгаларга меҳр-саховат кўрсатиш, муҳтожларга кўмак бериш халқимизнинг асрлар оша давом этиб келаётган қадриятларидандир, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши бўлим мудири Ҳусанхон Жабборов. – Байрам муносабати билан ўтказилган тадбирларимиз ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаради. Ногиронлиги бор фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган бу каби саховат тадбирлари партиян инг барча туман ва шаҳар кенгашлари томонидан кўтаринкилик билан давом этмоқда.
Хусан Жаббаров,
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
Фикрингизни қолдиринг