Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинар ўтказилмоқда

30.12.2022, 16:25

Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинар ўтказилмоқда

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамкорлигида Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида  O‘zLiDeP вилоят Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашлари раис ва ўринбосарлари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессор-ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўқув –семинар ташкил этилди.

Тадбирда  халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва мазкур институтнинг профессорлари эришилган натижалар, келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритиб, иқтисодиёт, мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, муаллимларнинг шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифалар эканлигини қайд этди.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилгани O‘zLiDeP зиммасига улкан масъулият юклаши таъкидланди. Бу борада партия таълим сифатини ошириш, ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқаришга катта эътибор қаратади.

Шунингдек, маърузачилар томонидан Самарқанд ва Наманган шаҳарларига республика бўйсинувидаги шаҳарлар мақомини бериш таклиф бўйича маълумотлар берилди.

Самарқандни бир миллионли шаҳарга айлантириш ва бу ерда бешта туман ташкил этиш бўйича ҳаракатлар аллақачон бошлангани маълум қилинди. Бу орқали шаҳар ҳудуди кенгайиши ҳам таъкидланди.

Бугун Ўзбекистон аҳолиси 36 миллион кишига етди. Аммо ҳалигача одамлар иш, ўқиш, даволаниш, дам олиш ва бизнес қилиш учун интиладиган шаҳар, “тортувчи марказ” — Тошкент шаҳри бўлиб қолмоқда.

Бу орада минтақамизда “миллионлик шаҳар”лар сони еттитага етди. Оддий мисол, қўшни Қозоғистонда аҳоли сони 19 миллион нафар бўлса-да, мамлакатда “миллионлик шаҳар”лар сони учта. Уларнинг барчаси республика бўйсинувидаги шаҳар мақомига эга.

Шунингдек, 2022 йилги Давлат дастурига диққат билан разм солсак, у ерда айнан Самарқанд ва Наманган шаҳарларини “миллионлик шаҳар”ларга ва “тортувчи марказлар”га айлантириш бўйича алоҳида банд бор.

Мажлисда давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида бошқа соҳалар борасида ҳам қатор вазифалар белгилаб берилгани, уларни амалга оширишда кучли депутатлик назоратини йўлга қўйиш муҳимлиги борасида тўхталиб ўтилди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.      

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    694
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+