Депутат кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятини танқидий ўрганди

05.01.2023, 14:17

Депутат кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятини танқидий ўрганди

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида барча соҳалар бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ва уларнинг янги 2023 йилдаги ижроси дастлабки кунларданоқ Парламент қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг бош мезонига айланди.

23- Бухоро сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Мадина Баратованинг Бухоро шаҳридаги бир қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишгани, соҳа ходимлари ишидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашгани ҳудудда аҳоли ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган турли хасталикларнинг олдини олишда даволаш-профилактика ишларини Президентимиз кўрсатмалари ва тавсияларига биноан тўғри йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этиши аниқ.

Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази кейинги йилларда зарур диагностик ва бошқа тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги, болаларни даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланилаётганлиги, бунда хориж тажрибасининг ҳам кенг қўлланилаётганлиги ўғил-қизларда учрайдиган турли касалликларни самарали даволаш, кичкинтойлар умрини узайтиришда, уларнинг ватанимиз келажаги бунёдкорлари сифатида соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишишларида ўз ўрнига эга. Бугунги кунда марказ 225 шифо ўрнига эга бўлиб, бу ерда 789 нафар тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда.

Депутат М.Баратова, унинг ҳудуддаги ёрдамчиси М.Джураева ҳамда O’zLiDeP шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари Н.Саъдуллоевлар ҳамроҳлигида ушбу шифохонанинг гемотология ва гастроэнтрология бўлимларида  даволанаётган болалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. Даволовчи шифокорлар билан ўтказилган мулоқот чоғида Президентимиз Мурожаатномасида айнан тиббиёт соҳасида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” да амалга ошириладиган энг муҳим ишлар бевосита вилоят соғлиқни сақлаш тизимига ҳам тааллуқли эканлиги, бу эса ўз навбатида вилоят педиатрлари зиммасига ҳам катта масъулият юклаши алоҳида таъкидланди.

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+