Депутатлар иштирокида Пешкўда бепул тиббий кўрик ҳамда сайёр қабул ўтказилди

05.01.2023, 14:19

Депутатлар иштирокида Пешкўда бепул тиббий кўрик ҳамда сайёр қабул ўтказилди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси  доирасида жойларда ўтказиб келинаётган тадбирлар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жамиятда юксак маънавий соғлом  муҳитни қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда. Бу борада партия “Аёллар қаноти” ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан олиб борилаётган амалий ишлар эътиборга моликдир.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши бўлими мудири Робия Салихова ҳамда халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Ҳалимжон Сафаров саъй-ҳаракати билан Пешку тумани Афшона қишлоғидаги 31-оилавий поликлиникада “Миллат саломатлиги – юрт қудрати” шиори остида  бепул тиббий кўрик ўтказилди. Унда 51 нафар пешкулик беморларга тажрибали мутахассислар томонидан ташхислар қўйилиб, маслаҳатлар берилди, уларга 8 турдаги 33 миллион сўмлик  бепул дори-дармонлар ҳам тарқатилди.

Шу куни депутат Ҳ.Сафаров томонидан ташкил этилган сайёр қабулда ўнга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Унда сурункали, оғир касалликларга чалинган, бироқ, даволаниш учун етарли маблағи бўлмаган фуқароларнинг муаммолари тингланди. Беморларнинг  шароити инобатга олиниб, поликлиника бош врачи Бобур Ҳасанов томонидан касалхонага ётқизиш ва бепул дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилди. Шунингдек, уларни даволовчи врачлар ҳам аниқланиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Тиббий-кўрик ҳамда сайёр қабулда иштирок этган кўплаб беморлар ҳамда  фуқаролар шундай хайрли тадбирлар бошида турган партия фаоллари ҳамда депутатга ўз  миннатдорчиликларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    474
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+