Мурожаатнома – тараққиёт дастуриламали

05.01.2023, 14:21

Мурожаатнома – тараққиёт дастуриламали

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашида Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Депутатлар, партия ходимлари ва фаоллари иштирок этган анжуманда мафкуравий ишлар бўйича вилоят кенгаши раиси ўринбосари, фалсафа фанлари номзоди Тоҳир Қурбонов сўзга чиқиб,  Мурожаатномада таъкидлаб  ўтилган устувор вазифалар ҳақида  батафсил фикр юритди.

- Президентимиз Мурожаатномасида партиямизнинг энг муҳим йўналишларидан бири саналган иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди, - дейди O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров. –Аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишда  хусусий сектор янада қўллаб-қувватланиши алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартирилиши, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий этилиши ҳудудлар иқтисодини юксалтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга яқиндан ёрдам беради.

Йиғилиш сўнгида Президентимизнинг Мурожаатномасида эътироф этилган устувор вазифаларнинг ижросини амалга ошириш, ислоҳотлар бардавомлигини таъминлашда барча депутатлар ҳамда партия фаоллари бор куч ва имкониятларини тўлиқ сафарбар этишлари зарурлиги алоҳида эътироф этилди.

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+