Депутат ташаббуси билан маҳаллага янги трансформатор ўрнатиб берилди

05.01.2023, 14:32

Депутат ташаббуси билан маҳаллага янги трансформатор ўрнатиб берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев ҳамда депутат ёрдамчиси Абдулазиз Йўлдошев Ургут туманидаги 71-Қоратепа сайлов округида бўлиб, сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди.

Дастлаб “Деҳқонобод” МФЙ даги 37-умумтаълим мактабини иситиш масаласи ўрганилди. Иситиш печига насос олиб бериш масаласи туман халқ таълими бўлимига йўналтириб мазкур масала  ҳал этиладиган бўлди.

Шунингдек, “Терсак” МФЙ даги фуқароларнинг трансформатордаги носозлик билан боғлиқ мурожаати жойига чиқиб ўрганилди. Трансформатордаги носозлик туман электр тармоқлари мутахассислар томонидан бартараф этилди.

Бундан ташқари Терсак МФЙ ҳудудидан ўтувчи сой устига қурилаётган 12 метрлик кўприкнинг қурилиш ишлари билан танишди.

Шунингдек, Хўжайдуқ МФЙ да трансформатор етишмаслиги билан боғлиқ муаммо мутахассислар билан бирга жойида ўрганилди. Бу масала бўйича Ҳудудий электр тармоқлари вилоят бошқармасига депутат сўров юборилиб, муаммони ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    449
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+