Депутат сайловчиларнинг муаммоларини ўз назоратига олди

07.01.2023, 14:54

Депутат сайловчиларнинг муаммоларини ўз назоратига олди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб,  сайловчилар билан учрашмоқдалар. Мулоқотлар давомида депутатлар томонидан Президентимизнинг Парламентга  ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган ташаббусларни кенг жамоатчиликка етказиш билан бир қаторда, аҳоли мурожаатлари, жойларда фаолият олиб бораётган таълим, тиббиёт ва бошқа муассасалар фаолияти ўрганилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова сайловчилар билан учрашувлар   давомида Ғаллаорол туманидаги, эндиликда бир вазирликка жамланган 5 – мактабгача таълим муассасаси ҳамда 44-умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёни билан яқиндан танишди. Иккала таълим муасасасида ҳам айни пайтда қўшимча бинолар қурилмоқда. Танишув жараёнида қурилиш ишларининг сифатига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқ ноиби тумандаги Дўстлик, Самарқанд, Мулкуш фуқаролар йиғинларида ҳам сайловчилар билан мулоқотда бўлди. Мулоқот давомида кўпчиликни ташвишга солиб келаётган муаммолар юзасидан аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Аҳоли томонидан қилинган барча мурожаатлар депутат назоратига олинди.

Маъруф Саидов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати  ёрдамчиси

  • Кўрилди
    526
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+