Тадбиркорлар тингланди
09.01.2023, 17:49

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтибой Алдамуратов Қораўзак туманида ўз сайловчилари билан учрашди.
Дастлаб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртбошимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида ҳам батафсил маълумот берди. Сўнг сайловчиларнинг мурожаатларига қулоқ тутди, ҳар бирини назоратига олди ва мутассадиларга улар юзасидан кўрсатмалар берди.
Тумандаги мактаб ва боғчаларни кўздан кечирди, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Бугунги кунда Қораўзак тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 32 та умумтаълим мактаб ва 1 та “Баркамол авлод” болалар ижодиёти мактаби фаолит юритмоқда. Жорий ўқув йили учун куз-қиш даврида газ бўлмайдиган ва боиси паст бўладиган 21 та умумтаълим мактаби учун 491 тонна кўмир ёқилгиси режалаштирилган ва тўлиқ етказиб берилган.
Халқ вакили Мустақиллик маҳалласидаги тадбиркорлик субъекти вакиллари билан ҳам учрашди. “Аббас строй” МЧЖ томонидан тадбиркор А. Танатаров раҳбарлигида ёшлар меҳнат гузари ва спорт майдончаси қуриш ишларини ўрганди. Қувонарлиси, ишбилармон аҳолига хизмат кўрсатиш орқали ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшаётир.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDePнинг навбатдаги эвент-тадбири Хоразмда бўлиб ўтди
30.03.2023, 14:07
-
Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлади
30.03.2023, 12:28
-
Фаровонлик, эркинлик, масъулият
30.03.2023, 12:24
-
Янгиланаётган Конституция уй-жой ҳуқуқини кафолатлайди
30.03.2023, 12:06
-
Янгиланаётган Конституция – халқимизнинг фаровон ҳаётининг мустаҳкам ҳуқуқий асосидир
30.03.2023, 12:04
Фикрингизни қолдиринг