Қоровулбозорлик ёшлар IT- технологияларини қўлламоқдалар

10.01.2023, 16:05

Қоровулбозорлик ёшлар IT- технологияларини қўлламоқдалар

Бугунги кунда ахборот коммуникация технологиялари кундалик ҳаётимиздан кенг ўрин олмоқда. Бу борада юртимизда  ёшларнинг ўз қизиқишларини кенгайтиришлари учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.

Қоровулбозорлик ёш тадбиркор, O‘zLiDeP аъзоси  Сардор Турсунов томонидан туманнинг Имом Бухорий МФЙ ҳудудида “IT ORGANIZATSION" МЧЖ  фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда асосан компьютер саводхонлиги ва киберхафсизлик бўйича ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

  Ёшларнинг аксарияти  IT- технологияларига қизиққанлиги боис, улар бу машғулотларда фаол иштирок этишмоқда.

МЧЖ раҳбари С.Турсунов Бухоро мухандислик-технологиялари институти битирувчиси сифатида ўз танлаган соҳасини мукаммал ўзлаштириб олган ёш кадрлардандир.

O‘zLiDeP  туман Кенгаши аппарати раҳбари Маъруф Ахмедов ҳамда  бир қатор МФЙлардаги  ёшлар етакчилари Д.Турсунов ва Ш.Намозовлар МЧЖдаги ўқув машғулотлари боришини кўздан кечирдилар. Корхона раҳбари С.Турсунов билан ўтказилган суҳбат чоғида IT- технологияларига қизиқувчи ёшлар сафи туманда тобора кенгайиб бораётгани, корхонадаги ўқув машғулотлари ушбу муҳим жараёнга сезиларли таъсир кўрсатиши, зотан, Ватанимиз келажаги АКТга қизиқувчи ва бу борада аниқ натижага эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ёшлар қўлида эканлиги таъкидланди.

Ўқув курсларида 20 нафар ёшлар компьютер саводхонлиги бўйича ўз билим ва малакаларини оширмоқдалар.

  • Кўрилди
    402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+