Устувор вазифалар белгилаб олинди

10.01.2023, 16:09

Устувор вазифалар белгилаб олинди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят ҳамда Қарши туман кенгашлари ҳамкорлигида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун - моҳиятини Қарши туман аҳолиси ва партия электорати ўртасида кенг тарғиб қилиш  мақсадида  давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Арзиқул Шеров, туман Адлия бўлими бош мутахассиси Абдимурод Жўраев, туман кенгаши депутати Дилфуза Жўраевалар сўзга чиқиб, Мурожаатноманинг олтита устувор йўналишларидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар ҳақида батафсил тўхталдилар.

- Иқтисодиётга бозор механизмларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий инвестициялардан фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қилинадиган ишлар аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади, - деди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисинг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Тоҳир Қурбонов. - Эндиликда туманларни тоифаларга ажратилиши, қўшилган қиймат солиғининг 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилиши тадбиркорликни ривожлантиришга яқиндан ёрдам беради. Бугунги тадбирда Президентимиз Мурожаатномасини чуқур ўрганиш, мазмун-моҳиятини партия электорати ўртасида кенг тарғиб қилиш борасида амалий таклифлар ишлаб чиқдик.    

  • Кўрилди
    569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+