Мурожаатнома моҳияти жойларда кенг тарғиб қилинмоқда

10.01.2023, 16:10

Мурожаатнома моҳияти жойларда кенг тарғиб қилинмоқда

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон  халқига  йўллаган  мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва янги таҳрирдаги “Меҳнат” кодексини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида жойларда  учрашувлар ташкил қилинмоқда. Ана шундай учрашувларнинг бири  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг  мажлислар залида  ташкил қилинди. Унда университетнинг профессор-ўқитувчилари, декан ўринбосарлари ва тьюторлар иштирок этди. 

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ибрагимов мурожаатномада ўтган 2022 йил сарҳисоби ва жорий 2023 йил “Инсонга эътибор ва  сифатли таълим йили” да  олти устувор йўналиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар бўйича  атрофлича тушунтириб ўтди. 

Мурожаатномада биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши ва ӯқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари сўнгги йилларда олийгоҳларимиз 2,5 баробар кўпайиб, 198 тага етди, қамров даражаси 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Келгуси йилда олийгоҳ талабалари учун имтиёзли таълим кредитларига ресурслар 2 баробар кўпайтирилиб, 1,7 триллион сўм ажратилади. Шунингдек  янги таҳрирдаги  Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти,  янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш жараёнида 10 дан зиёд халқаро ташкилот, шундан халқаро меҳнат ташкилотининг бир қатор конвенциялари, 60 тан зиёд давлат тажрибаси ўрганилганлигини қайд этди. Бу мазмундаги  учрашув  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида ҳам  давом этди. 

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+