Маҳалла биноси қачон битказилади?

10.01.2023, 16:14

Маҳалла биноси қачон битказилади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси бўйича Жарқўрғон туманидаги “Зартепа” маҳалласидаги амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Ўрганиш давомида депутат маҳалла ҳудудидаги 34-умумтаълим мактабида янги қурилган қўшимча 210 ўринли бинонинг иситиш тизимида, ўқув хоналари ва ёнғин хавфсизлиги бурчакларида қурувчилар томонидан бир қатор сифатсиз ишлар бажарилганлигига гувоҳ бўлди.

Бундан ташқари,  маҳаллада кўчаларидаги ёритиш чироқлари тўлиқ ўрнатилмаганлиги, фуқароларга суюлтирилган газ балонлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги ва маҳалла идораси биноси қурилиши тўлиқ битказилмаганлиги ҳам маълум бўлди.      

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот киритиш ва Давлат дастури асосида қурилиш монтаж ишларини олиб борган қурувчиларга ҳамда  мутассади раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилиши белгилаб олинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+