Депутатлар кўмагида аёлларга тикув машиналари олиб берилди
11.01.2023, 16:28

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашида 14 нафар O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб боради. Айни пайтда барча халқ ноиблари ўзлари сайланган ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларини, кундалик турмушда зарур бўладиган тузилмалар фаолиятини ўрганиш билан биргаликда, уйма-уй юриб, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни бартараф этишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Ишчи гуруҳ саъй-ҳаракатлари билан "Янгобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилган бўлса, “Нурафшон” МФЙда кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаролар муаммоларини бартараф этишга, уларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи Ўғилой Норбоевага бир дона ва Шаббода кўчасида яшовчи Сурайё Суюновага эса 2 дона тикув машинкалари олиб берилди. Эндиликда бу икки тадбиркор аёл маҳалладаги яна бир неча хотин-қизларни ёнларига олиб, уларнинг бандлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшадиган бўлдилар.
Ғанишер Авалбоев,
O`zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши
аппарт раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутат талабаларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади
09.03.2023, 18:28
-
Депутат ташаббуси билан нотекис йўллар текисланмоқда
09.03.2023, 18:16
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
Фикрингизни қолдиринг