“Аёллар қаноти” – чинакамига қанот бўляпти

13.01.2023, 11:38

“Аёллар қаноти” – чинакамига қанот бўляпти

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбкистоннинг тараққиёт стратегиясида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳатётидаги фаол иштирокини таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Уларни бажариш бўича O'zLiDePда ҳам ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, жадал фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳнинг асосий мақсадлари, масалан, жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда уларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати, соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, тураржойга муҳтож аёлларни уй-жой билан таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, “Аёллар дафтари” билан манзилли ишлаш ва ҳоказо...

Айтиш жоизки, ўтган йилда бу борада партия “Аёллар қаноти” томонидан “Бунёдкор аёллар”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!”, “Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори!”, “Фаровон оила”, “Ишбилармон аёл” лойиҳалари доирасида 5 568 та тадбир ташкил этилди.

Уларда 214 минг хотин-қиз иштироки қамраб олинди. “Бунёдкор аёллар” лойиҳасини олайлик.  Хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникма олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва қобилиятларини аниқлаб, тўғри йўналтириш мақсадида тижорат банкларидан 49 млрд. 450 млн. сўм миқдорида  кредитлар олиб берилишида кўмаклашилди. Бунинг натижасида 4 000 га яқин иш ўрни яратилди.

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ҳам самарали амалий ишлар оширилганини эътироф этмоқ жоиз. Лойиҳа доирасида 2022 йилда 240 та бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож,  ногиронлиги бор оилалар вакилларидан жами 9 758 нафар хотин-қиз бепул кўрикдан ўтказилди. 

“Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси аҳолининг ўз томорқаларидан самарали фойдаланиши, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳаллаларни аниқ маҳсулот турига ихтисослаштириш, томорқачиликни йўлга қўйган тажрибали аёллар билан ҳамкорликда маҳорат дарсларини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа доирасида ҳудди шундай 184 та маҳорат дарслари ташкил этилиб, уларда 5 094 нафар иштирокчига сабоқ берилди.

Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бугуннинг муҳим вазифаларидандир. “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида олиб борилган ишлар натижаси ўлароқ ажрим ёқасида турган 551 та низоли оилани яраштиришга эришилди.

Мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий сектор ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган “Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танлови ҳам ҳар йилгидан-да ўзгача ўтказилди. 10 702 нафар тадбиркор ва фермер хотин-қизлардан сараланган 200 дан ортиқ аёллар ҳудудий республика босқичларида беллашдилар. Кўрик-танлов натижасида 67 та бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, партия сафига 1 057 нафар хотин-қиз қабул қилинди.  

“Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси доирасида эса “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштирини  вазифалари ижроси бўйича 1 585 нафар нафар депутат 22 668 дан ортиқ хотин-қизга тиббий, ҳуқуқий, моддий кўмак берди. Бунда уларнинг тадбиркорлар билан ҳамкорлиги яхши натижа берди.

Шунигдек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолига яратилаётган имконият ва шарт-шароитларни кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, ҳудудларда ҳурматга сазовор бўлган маҳалла фаоллари, тадбиркор, фермер, ишбилармон опа-сингилларни партия сафига жалб этиш мақсадида  “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли – ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этилмоқда. Бугунги кунга қадар ташкил этилган 1 950  та  клубда 16 622 нафар хотин-қиз фаолият олиб бормоқда. Айтганларимиз аслида бажармоқчи бўлган ишларимизнинг деярли бошланиши, холос. Бу борадаги эзгу ишларимиз айни ва келгуси йилларда ҳам янада самарали давом эттирилади.

Севара МУСЛИМОВА,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги

ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+