Тараққиёт таълим билан - бошқа йўл йўқ

13.01.2023, 11:41

Тараққиёт таълим билан - бошқа йўл йўқ

O‘zLiDeP Олмазор туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Анваржон Шермуратов ташаббуси билан тумандаги 243-умумтаълим мактабида “Таълим ва тарбия янги имкониятлар” мавзусида тадбир ташкил тилди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳамда қайд этилган долзарб мақсад ва вазифалар тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Сўзга чиққанлар “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да инсонни шарафлаш, унинг қадри, шаънини олий қад рият билиш, орзу-ниятларини амалга ошириш йўлида таълимнинг аҳамияти беқиёслигини таъкидлади. Кейинги йилларда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ўқитувчи касбининг мақомини ошириш, педагоглар салоҳиятини кўтариш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида қатор ишлар амалга оширилгани ва бу ислоҳотлар изчил давом этаётганидан кўзланган мақсад ҳам аслида тараққиётга эришиш, инсон қадрини юксалтириш эканига урғу берилди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    313
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+