Термиз гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар билан самимий мулоқот қилинди

13.01.2023, 13:06

Термиз гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар билан самимий мулоқот қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматчилар билан учрашув ўтказди.

Партия етакчиси сўзи аввалида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча ҳарбий хизматчиларни самимий табриклади.

 

Мулоқот давомида бугунги кунда қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, ҳарбий хизматчилар учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар, умуман ҳарбий тизимга оид қонунчиликдаги янгиликлар бўйича сўзлаб ўтди. Ҳарбий хизматчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ҳам олишди.

Учрашув ниҳоясида ҳарбий қисм кутубхонаси учун тарихий шахсларимизга оид бадиий китоблар совға қилинди.

— Бугунги кунда биз ҳарбий хизматчилар учун кўплаб имкониятлар яратилаётгани ҳеч кимга сир эмас, — дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, капитан Хуршиджон Исмоилов. — Биргина бизнинг ҳарбий қисмда хизмат вазифасини ўтаётган 10 нафар хизматчи ўтган йили ипотека кредити асосида янги қурилган замонавий уй-жой билан таъминланди. Яна 15 нафар ҳарбий хизматчиларимизнинг фарзандлари имтиёзли квота асосида олий ўқув юртлари талабалари бўлишди.

Актам Хаитов учрашувдан сўнг, ҳарбий қисмдаги шарт-шароитлар билан танишди. Бу ерда ҳарбий хизматчилар учун аутсорсинг тизимида ишга туширилган ошхона, исситиш тизими билан таъминланган ётоқхона, жисмоний тайёргарлик машулотларини олиб бориш учун замонавий спорт зали ва ўқув хонаси мавжуд бўлиб, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ҳам шароит яратилганига гувоҳ бўлинди. Яна кутубхона, маънавият бурчаклари ҳам ташкил қилинган бўлиб, ҳарбий хизматчилар у ерда китоб ўқишлари, ҳарбий соҳага оид адабиётлар, журнал ва газета мутолааси билан шуғулланишлари мумкин. 

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+