Бухоролик фаолларимиз саховат тадбирларида ўз ҳиссаларини қўшяпти

17.01.2023, 13:19

Бухоролик фаолларимиз саховат тадбирларида  ўз ҳиссаларини қўшяпти

Бутун юртимизда бўлганидек, шу кунларда Бухоро вилоятида ҳам  аномал совуқ ҳаво оқими ҳукм сурмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай эл хизматига доимий камарбаста бўлаётган вилоятдаги ободонлаштириш бошқармаси ва бўлимлари ходимларининг  беминнат меҳнатлари алоҳида  таҳсинга сазовордир.

O'zLiDeP Бухоро вилоят ва Бухоро шаҳар  Кенгаши ходимлари ҳамда  партия  фаоллари томонидан  айни дамда ўз хизмат вазифаларини астойдил бажараётган ободонлаштириш бошқармаси, хизмат курсатиш соҳаси ходимлари ва аҳоли  учун “меҳр-саховат улашиш” акцияси ташкил этилди.

Акция доирасида ҳашарчилар,  турли соҳа хизматчилари ва аҳолига иссиқ қаҳва улашишди.

Партия фаоллари ўзларининг ушбу саъй-ҳаракатлари билан ҳар қандай шароитда ҳам эл ташвишини ўз ташвиши деб биладиган инсонларга ҳамиша ёрдамга тайёр эканликларини амалда исботламоқдалар.

Бундай тадбирлар аксарият шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+