O‘zLiDeP депутатлари саховат тадбирларида фаол иштирок этмоқда

17.01.2023, 13:23

O‘zLiDeP депутатлари саховат тадбирларида фаол иштирок этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Республикамиз бўйлаб кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Ана шундай хайрли тадбирлардан бири Ромитан туманининг “Навбаҳор” МФЙда бўлиб ўтди.

Тумандаги йирик саноат корхоналаридан бири WBM “Romitex” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, маҳаллий Кенгаш депутати Оматжон Жўрабаев ташаббуси билан миллий таом – ош дамланиб, мазкур МФЙ ҳудудида яшовчи эҳтиёжманд оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, ногиронлиги бўлган фуқароларга тарқатилди. Маҳаллий Кенгаш депутати ва саховатпеша тадбиркорлар ҳудуддаги  ҳар бир ёрдамга муҳтож фуқароларга доимий эътибор қаратиб, улар хонадонларига кўмир ва турли озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам етказиб беришда ҳомийлик кўрсатиб келмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, бугунги синовли кунларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига кўмак бериш борасида амалга оширилаётган бундай хайрли тадбирлар натижасида ҳақли равишда халқимизнинг розилигига эришилмоқда.

  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+