Гулистонлик фаолларимиз “меҳр-саховат улашиш” акциясида иштирок этмоқда

17.01.2023, 13:24

Гулистонлик фаолларимиз “меҳр-саховат улашиш” акциясида иштирок этмоқда

Айни кунларда юртимизда давом этаётган қишнинг қировли, аёзли кунлари халқимиз сабр-иродасини ҳамда меҳр-оқибатлилик фазилатларини яна бир карра синовдан ўтказмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, эл хизматига доим камарбаста бўлаётган барча меҳнаткаш халқимизга меҳр улашиш мақсадида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Республикамиз бўйлаб кенг қулоч ёйиб бораётган “меҳр-саховат улашиш” акцияси доирасида жонбозлик кўрсатаётган O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда кўнгилли ёшлар иштирокида ободонлаштириш ходимларига иссиқ кофе ва ширинликлар улашишди.

Хусанхон Жабборов

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+